Жорий йилнинг 21 декабр куни Тошкент шаҳрида Қурғоқчилик минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) ва Ҳалқаро картошкачилик маркази (CIP) ташаббуси билан “Заифликдан бардошлиликгача” шиори остида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, иқлим ўзгаришларида аграр соҳада озиқ-овқат ишлаб чиқаришни тизимли ташкил этиш, қишлоқ жойларида аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Ҳалқаро картошкачилик маркази (CIP)нинг худудий координатори Вахтанг Мшвидобадзе ўз чикишида Жанубий Деҳқончилик илмий-тадқиқот институти билан картошка селекцияси бўйича ҳамкорликда самарали тадқиқотлар олиб борилганлигини таъкидлаб, эндиликда янги лойиҳалар ҳусусан селекция ва бирламчи уруғчилик бўйича ҳакорликни янада ривожлантириш борасида фикрлар билдирда ва селекционер, уруғчи олимларнинг салоҳияти юқори баҳолади.